Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

20.05.14

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
(КЎЧИРМА)

Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 2 апрелда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган 

15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 478-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 234-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 2001 йил, № 1-2, 11-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 7, 373-модда; 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 9, 490-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 6, 231-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 8-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ишни ёпиқ мажлисда видеоконференцалоқа режимида кўришга йўл қўйилмайди»;

2) 23-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Хўжалик судига шунингдек якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган фуқаролар иштирокидаги низоларга доир ишлар, агар тегишли талаблар уларнинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқса, тааллуқлидир»;
иккинчи — бешинчи қисмлари тегишинча учинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

3) 76-модданинг учинчи қисмидаги «ҳакамлик судининг даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги ажрими» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 90-модда:
биринчи қисми «хўжалик суди тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни ўз жойида кўздан кечириш учун тўланиши керак бўлган сумма» деган сўзлардан кейин «суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг суммаси хўжалик суди томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 95-моддасига мувофиқ ундирилади»;

5) 110-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Суд буйруғининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси қарздорга юборилади»;

6) 126-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Хўжалик судининг мажлиси видеоконфеvренцалоқа режимида ўтказилиши мумкин»;

7) қуйидаги мазмундаги 1261-модда билан тўлдирилсин:
«1261-модда. Хўжалик судининг видеоконференцалоқа режимидаги мажлисида иштирок этиш
Ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишга ҳақли.

Шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи ишда иштирок этувчи шахсларга, хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига ҳамда уларнинг бундай мажлисда иштирок этишига кўмаклашадиган тегишли хўжалик судига юбориладиган ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги суд ажримида кўрсатилади.

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари вакиллари ваколатларини тасдиқловчи ишончномалар, шунингдек суд мажлисида тақдим этилган ёзма далиллар ишни кўраётган хўжалик судига юборилишини таъминлайди»;

8) 131-модданинг биринчи қисми «шу жумладан ишда иштирок этувчи шахслар, гувоҳлар, экспертлар ва таржимонлардан бири келмаганлиги ёки қўшимча далиллар тақдим этиш зарурлиги сабабли» деган сўзлардан кейин «ёхуд видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш вақтида видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаган тақдирда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

9) 134-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, баённомада бу ҳақдаги маълумот кўрсатилиши керак»;
учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

10) 156-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар хўжалик судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протест) беришга ҳақлидир»;

11) 170-модда иккинчи қисми 4-бандининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

12) 173-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори ёки қарор қабул қилган шахслар хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанциясининг қарори устидан кассация шикояти, прокурор эса кассация протести беришга ҳақлидир»;

13) 188-модда учинчи қисми 5-бандининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
29-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 15-моддасининг 1, 4, 6 — 9-бандлари 2014 йилнинг 1 сентябридан эътиборан амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 14 май,
ЎРҚ-372-сон