Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди бўйича тендер савдоларини ўтказилишини эълон қилади

08.05.14

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ
“Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларида видеоконференция тизимини ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида жиҳозлар, ускуналар етказиб бериш ва ишларни бажариш” бўйича тендер савдоларини ўтказилишини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Тендер тури - очиқ
Тендер предмети - Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларида видеоконференция тизимини ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида жиҳозлар, ускуналар етказиб бериш ва ишларни бажариш.
Тендерда маҳсулотнинг юқори сифатлилиги ва жиҳозларнинг ўз вақтида етказиб берилишини кафолатлайдиган миллий, шунингдек, чет эл фирма ва ташкилотлари иштирок этишлари мумкин.

Тендер савдоларининг буюртмачиси - Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди. 
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100097, Тошкент шаҳар, Чўпонота кўчаси, 6-уй. Телефон: (998 71) 277-49-30, 277-14-16 факс: (998 71) 273-84-78, E-mail: uzxozsud@oxs.uz, Сайт: www:oxs.uz.
Тендер комиссиясининг Ишчи органи - “O’zAloqaKonsalting”MChJ.
Манзил: , Ўзбекистон Республикаси,100093,Ташкент ш., Юнусобад,  5-7-1. Телефон: (99871) 221-88-95, 221-88-94, Факс: (99871) 221-88-94,  
E-mail: jeleznov@cоnsalting.uz, info@consalting.uz. Сайт: www:consalting.uz.
Тендер иштирокчилари маълумотлар учун Ишчи органга ҳар куни  тошкент вақти билан соат 10.00 дан  17.00 гача (шанба ва якшанбадан ташқари) Тендер бўйича таклифларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар мурожаат қилишлари мумкин.

Ускуналарни етказиб бериш ва ишларни бажариш муддати - шартномага мувофиқ аванс тўловлари амалга оширилган кундан бошлаб 90 кун.

Ускуналарни етказиб бериш ва ишларни бажариш шартлари - Тошкент ш. DDP, Буюртмачининг манзили буйича (ИНКОТЕРМС-2010).

Лойиҳани амалга ошириш максимал баҳоси - 1 455 013 734 сўм
Талабгорларни дастлабки малакавий танловдан ўтказиш муддати - 2014 йил 10-11 июнь;
Тендер ҳужжатлари баҳоси – чет эллик етказиб берувчилар учун 300 (уч юз) АҚШ доллари ,миллий етказиб берувчилар учун  Узбекистон Республикаси Марказий банкининг курси буйича  миллий валюта сумда , тулов кунида амалга оширилади. Тендер хужжатларини сотиб олишда учинчи шахсларнинг иштироки такикланади. Тенедер хужжатлари учун курсатилган нарх Ишчи органга  туланади, хамда кайтарилиб берилмайди.

Тендер иштирокчиси учун тендер бўйича таклифни тақдим қилишда закалат суммаси - 30 000 000 сум ташки этади.
Тендер бўйича таклифлар ишчи орган томонидан  тошкент вақти билан 2014 йил“09”июнь соат 17.00 га қадар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси,100093,Ташкент ш., Юнусобад,  5-7-1.
Мазкур муддат ўтгандан сўнг таклифлар ва қўшимчалар қабул қилинмайди.