Видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар

2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва  қўшимчалар  киритиш,  шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, 2014 йил 1 сентябрдан бошлаб хўжалик судининг мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.

Хўжалик процессуал кодексининг 90-моддасига асосан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суд харажатлари таркибига киритилган бўлиб, мазкур харажатларнинг суммаси хўжалик суди томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ХПКнинг 95-моддасига мувофиқ ундирилади.
 

Шунга мувофиқ, 1 та хўжалик иши бўйича суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат 2016 йил учун Олий хўжалик суди томонидан 30 000 сўм этиб белгиланди ва ишни кўриб чиқувчи хўжалик суди томонидан ундирилади.
Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов Олий хўжалик судининг депозит ҳисоб-рақамига ўтказилиши лозим.

 

Олий хўжалик суди депозит ҳисоб-рақамининг реквизитлари:

 

Олувчи:  Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Манзили:  100097,  Тошкент шаҳар, Чўпонота кўчаси, 6-уй
Шахсий ҳисобварақ:  401 410 860 262 947 950 100 012 002
ИНН:  200 936 578 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги
Ғазна ҳисоб рақами: 23 402 000 300 100 001 010
Банк: МБ ББ ХККМ  Тошкент ш.   
МФО:  00 014    ИНН (ғазна):  201 122 919