Олий хўжалик суди Ахборотномаси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди нашри - «O`zbekiston Respublikasi Oliy xo`jalik sudi Axborotnomasi» – «Вестник Высшего хозяйственного суда Республики Узбекистан» журнали ҳуқуқий, илмий-амалий нашр бўлиб (2005 йилгача “Хўжалик ва ҳуқуқ” – “Хозяйства и право” деб номланган), 1996 йилдан буён ўзбек ва рус тилларида ҳар ойда чоп этиб келинмоқда.

Ахборотнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг фуқаролик, хўжалик, тадбиркорлик, хўжалик процессуал ҳуқуқи фанларига ихтисослашган докторлик диссертациялари юзасидан илмий мақолалар чоп этилиши лозим бўлган илмий журналлар рўйхатида мавжуд.

Ахборотноманинг ўртача ойлик адади 4000 нусха.

Ахборотнома саҳифаларида:

  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, фармонлари, фармойишлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари;
  • Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсати қарорлари;
  • Олий хўжалик суди кассация инстанцияси қарорлари;
  • қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорларига шарҳлар;
  • хўжалик ишлари бўйича суд амалиёти тафсилотлари;
  • чет эл арбитраж ва хўжалик судлари тажрибаси;
  • қонунчиликни амалиётда қўллашга оид етук ҳуқуқшунос олимлар ва судьяларнинг ҳуқуқий, илмий-амалий мақолалари ёритиб борилади.

Обуна учун нашр индекси:

908 - жисмоний шахслар учун;

909 – юридик шахслар учун.