Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги JICA, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти GIZнинг “Марказий Осиё давлатларида суд – ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш” лойиҳаси, ҳамда Германия Адлия вазирлиги хузуридаги Халқаро ҳамкорлик Фонди (IRZ) билан ҳамкорликни амалга оширади.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги JICA билан ҳамкорлик 2002 йил бошланган бўлиб, 2002-2005 йилларда амалга оширилган лойиҳа натижасида “Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисидаги” Қонунига Шарҳ нашр этилган, ҳамда, ушбу Шарҳнинг тақдимотига бағишланган минтақалараро семинарлар ва конференциялар ўтказилган. 2012 йил ушбу Шарҳ банкротлик жараёнида қўлланиладиган ҳужжатлар намуналари билан тўлдирилиб, янада қулайроқ шаклда ўзбек ва рус тилларида нашр этилди.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти GIZ билан халқаро алоқалар 1998 йил бошланган бўлиб, 1999-2005 йиллар мобайнида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти GIZ лойиҳаси ва Олий хўжалик суди билан ҳамкорликда иқтисодий низоларни ҳал этиш соҳасида, шунингдек ҳалқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижро этиш масалаларига бағишланган бир неча семинарлар, ҳамда, ҳалқаро конференциялар ўтказилган.

2008 йил Германия халқаро ҳамкорлик жамияти GIZнинг “Марказий Осиё давлатларида суд – ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш” лойиҳаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ўртасида ҳамкорлик ҳуқуий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро икки томонлама ҳужжат имзоланган бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад, суд-ҳуқуқ соҳасини ривожланиришда фикр алмашиш, ушбу соҳада ўзаро тажриба алмашиш ва илмий изланишларни олиб боришдан иборат.

Хозирда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал Кодекси янги таҳридаги лойиҳаси ўзбек ва рус тилида тайёрланган.

Германия Адлия вазирлиги хузуридаги Халқаро ҳамкорлик Фонди (IRZ) билан ҳамкорликнинг асосий мезонлари Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал Кодексига шарҳ тайёрлаш, судьялар учун “Хўжалик низоларини ҳал этиш бўйича амалий қўлланма”, ҳамда “Суд ҳужжатлари намуналари” тўпламларини 2013 йилда нашр этишдан иборат.

Шунингдек, ҳорижий давлатлар судлари билан халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик ҳуқуқий ахборот алмашиш бўийча ўзаро битимлар, ҳамда, ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича икки томонлама имзоланган шартномалар асаосида амалга оширилади. Бундай шартномалар Жанубий Корея, Хитой, Чехия, Литва, Латвия, Туркия ва бошқа давлатлар билан имзоланган.

Ҳозирда ҳалқаро ҳуқуқий алоқаларни ўрнатиш ва ривожланган давлатларда, ҳамда МДҲ давлатларида иқтисодий низоларни ҳал этиш амалиётини ўрганиш ишлари амалга оширилиб келмоқда.