Эълон

06.01.17

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2017 йил июнь ва ноябрь ойларидаги йиғилиши муҳокамасига “Суғурта тўғрисидаги қонун хужжатларини хўжалик судлари томонидан кўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги, “Корпоратив муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни тартибга солувчи қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги масалалар киритилган.

Шу муносабат билан суғурта ҳамда корпоратив муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни тартибга солувчи қонун хужжатларини қўллашда юзага келаётган мавжуд муаммолар, тегишли қонун ҳужжатлари ва Олий хўжалик суди Пленумининг қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни Олий хўжалик суди Пленум котибиятининг plenum@oxs.uz электрон почтасига  юборишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Олий хўжалик суди Пленум ва Раёсат котибияти