Эълон

05.01.17

2017 йил 3 январдан бошлаб Олий хўжалик суди раҳбарияти томонидан иш кунлари соат 9-00 дан 10-00 гача, шанба ва якшанба кунлари соат 10-00 дан 12-00 гача видеоконференцалоқа орқали жойлардаги жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабуллари ўтказилиши жорий этилганлиги маълум қилинади.

Шунингдек, барча хўжалик судларида ҳар куни соат 09-00 дан 11-00 га қадар суд раислари томонидан фуқаролар шахсий қабуллари ташкил этилганлигини яна бир бор қайд этиб ўтамиз.

Мурожаат учун телефон: 273-65-49.

Олий хўжалик суди Фуқароларни қабул қилиш ва шикоятлар бўлими