ЭЪЛОН

31.05.13

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонига асосан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб суд муҳокамаси иштирокчиларини хабардор қилиш ва уларга суд ҳужжатларини ва бошқа хат-хабарларни маълумотлар алмашинувининг электрон воситалари орқали юбориш имкониятини кўзда тутувчи электрон ҳужжатлар алмашинувини хўжалик судларида жорий этиш вазифаси белгиланган эди.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни билан Хўжалик процессуал кодексининг бир қатор моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалари киритилиб, унда жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ахборот тизими орқали электрон шаклда хўжалик судига мурожаатларни ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни юбориш, шунингдек ахборот тизими орқали суд муҳокамаси иштирокчиларини хабардор қилиш ҳамда уларга суд ҳужжатларини ва бошқа хат-хабарларни юборишни назарда тутувчи нормалар белгиланди.

Шунга кўра, Олий хўжалик суди Раёсатининг 2013 йил 30 майдаги Р48-сонли қарори билан “Ахборот тизими орқали электрон шаклда хўжалик судига мурожаатларни ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни юбориш, шунингдек суд муҳокамаси иштирокчиларини хабардор қилиш ҳамда уларга суд ҳужжатларини ва бошқа хат-хабарларни юборишнинг Вақтинчалик Тартиби” тасдиқланганлиги маълум қилинади. Мазкур тартиб билан бу ерда танишиш мумкин.