Бўш (вакант) судьялик лавозимлари ҳақида маълумотлар

Хўжалик судининг судьяси лавозими захирасига

кириш истагини билдирган шахсларнинг

ДИҚҚАТИГА

 

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Хўжалик судларининг судьялик лавозимлари заҳирасига кириш истагини билдирган шахслардан аризалар қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги Ф-3949-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига кўра, судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасига тайёргарлик кўрган, катта ҳаётий тажрибага, бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, юридик ихтисослиги бўйича иш стажи камида беш йил бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари киритилиши мумкин.

Шунингдек, мазкур Низомнинг 4-бўлимига мувофиқ бошқа судьялик лавозимларига номзодини кўрсатиш истагини билдирган шахслар Комиссияга бевосита ёки Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъати орқали ариза ва зарур ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин.

2017 йилнинг 4 февраль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Хўжалик судларида қуйидаги судьялик лавозимлари (бўш) вакант:

- Қашқадарё вилоят хўжалик судида - 1 та судьялик лавозими;

- Наманган вилоят хўжалик судида - 1 та судьялик лавозими;

- Самарқанд вилоят хўжалик судида - 1 та судьялик лавозими;

- Тошкент вилоят хўжалик судида - 2 та судьялик лавозими.

Захирага киритиш тўғрисидаги аризага (таклифга) номзод томонидан шахсан тўлдирилган кадрларни ҳисобга олиш шахсий варағи ва таржимаи ҳол, фотосуратлар, паспорт нусхаси ва баҳолар тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган нотариал тасдиқланган олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма, соғлиғи тўғрисида маълумотнома, иш жойидан маълумот-тавсифнома, идора номидан тавсия, фикрномалар (камида учта) илова қилинади.

 

Маълумот учун телефонлар:

0.371.278-96-21 – Олий хўжалик суди Кадрлар бўлими;

0.361.222-74-32 – Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди;

0.374.223-61-21 – Андижон вилоят хўжалик суди;

0.365.221-85-79 – Бухоро вилоят хўжалик суди;

0.372.223-28-49 – Жиззах вилоят хўжалик суди;

0.375.221-12-82 – Қашқадарё хўжалик суди;

0.436.223-10-92 – Навоий вилоят хўжалик суди;

0.369.227-85-36 – Наманган вилоят хўжалик суди;

0.366.234-51-95 – Самарқанд вилоят хўжалик суди;

0.376.221-94-64 – Сурхондарё вилоят хўжалик суди;

0.367.225-45-67 – Сирдарё вилоят хўжалик суди;

0.373.244-66-34 – Фарғона вилоят хўжалик суди;

0.371.273-98-73 – Тошкент вилоят хўжалик суди;

0.371.278-03-21 – Тошкент шаҳар хўжалик суди;

0.362.224-61-48 – Хоразм вилоят хўжалик суди;