Хўжалик судлари тизими ҳақида

Ўзбекистон Республикасида хўжалик судлари иқтисодиёт соҳасида вужудга келадиган, Хўжалик процессуал кодекси ва бошқа қонунлар билан ўзининг ваколатига киритилган низолар ҳамда бошқа ишларни ҳал қилиш йўли билан одил судловни амалга оширувчи суд ҳокимиятининг органидир.

Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли.

Хўжалик судида суд ишларини юритиш вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш;
  2. иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш.

Ўзбекистон Республикасида ҳудудийлик тамойили асосида ташкил этилган ягона хўжалик судлари тизими мавжуд. Мазкур тизимга 15 та хўжалик суди киради:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди;
  • Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари.