Давлат божи ставкалари

(Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган)

 
Хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан ва хўжалик судининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаларидан:

 Давлат божи ставкалари 

а) мулкий тусдаги даъво аризаларидан:

 - даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг мулкий тусдаги даъво аризаларидан

- даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида;

б) мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан, шу жумладан, корхоналар ва бирлашмаларнинг юқори турувчи органларининг актларини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги аризаларидан, шунингдек, жамоа хўжаликларининг, хусусий корхоналар, қўшма корхоналар ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотлари халқаро бирлашмаларининг мулкка оид бўлмаган даъво аризаларидан

- энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

в) банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан

- энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;

г) хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан

- энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

д) хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризалардан

- биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан ҳисоблар;

е) хўжалик суди қарорлари, ажримлари ва бошқа қарорларининг дубликатларини ҳамда томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан хўжалик судлари томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун

- ҳужжатнинг ҳар бир саҳифаси учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида чиқарилган ставкалар миқдорида;

ж) ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан

- энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари

Изоҳ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг "а" - "г" ва "е" кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.