2013 ЙИЛ 30 АПРЕЛДАГИ ЎРҚ-352-СОНЛИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

03.06.13
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 20 мартда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 422–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ–162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 353-модда; 2010 йил,№ 9, 334-модда) 9-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

учинчи қисм иккинчи қисм деб ҳисоблансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги 657–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 355-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2010 йил, № 9, 333-модда) 29-моддасининг 6-банди чиқариб ташлансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги 734–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 78–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 149-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда;Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, №4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 9, 417-модда; 2009 йил, № 9,330-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1-модданинг иккинчи қисми «Банкларни» деган сўздан кейин «ва бошқа кредит ташкилотларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 2-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти тушунилади»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Аудиторлик хизматлари аудиторлик текширувларини ва ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматларни ўз ичига олади»;

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

3) қуйидаги мазмундаги 22-модда билан тўлдирилсин:

«22-модда. Аудиторлик фаолияти стандартлари 

Аудиторлик фаолияти стандартлари аудиторлик текширувини ўтказиш, профессионал хизматлар кўрсатиш ва аудиторлар ишининг сифатини назорат қилиш тизимини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари аудиторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича ягона талабларни белгилайди.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудитнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин»;

4) қуйидаги мазмундаги 31-модда билан тўлдирилсин:

«31-модда.Аудиторнинг малака сертификати

Аудиторнинг малака сертификати — аудиторнинг малакасини тасдиқловчи ва аудиторлик ташкилоти номидан аудиторлик хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.

Аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади»;

5) 4-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аудитор ёрдамчиси сифатида ишланган вақт аудиторнинг малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшилади»;

6) 5-модда:

бешинчи қисми:

иккинчи хатбошисининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аудитор фақат ўзи ишлайдиган битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси, акциядори) бўлиши мумкин»;

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«аудиторлик ташкилотига фақат мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудитор раҳбар бўлиши керак»;

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисида тузилган шартнома асосида амалга оширади. Аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади»;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси, акциядори) бўлиши мумкин эмас.

Аудиторлик ташкилотининг фирма номида «аудиторлик ташкилоти» сўз бирикмаси ифодаланиши ва мазкур ном бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар билан кўрсатилмаслиги керак. Ушбу модда талабларига жавоб бермайдиган юридик шахс ўз номида «аудиторлик ташкилоти» сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас»;

7) 7-модданинг биринчи қисми:

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«аудиторлик хулосалари ва ҳисоботларининг нусхалари аудиторлик ташкилотида камида беш йил сақланишини таъминлаши»;

ўнинчи хатбошиси иккинчи жумласининг ўзбекча матнидаги «шарт» деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«аудиторлар ишининг сифати назорат қилинишини таъминлаши шарт»;

8) 9-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотини аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир»;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга ошириладиган аудиторлик текшируви ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган чекловларга риоя этиш шарти билан ўтказилади»;

9) 10-модданинг биринчи қисми:

саккизинчи хатбошиси «ва давлат унитар корхоналари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«фонд ва товар биржалари»;

10) 13-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аудиторлик текширувининг буюртмачиси аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудиторлик ташкилоти хизматлари ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт»;

11) 16-модданинг биринчи қисми:

«в» кичик бандидаги «иккинчи ва учинчи» деган сўзлар «иккинчи, учинчи ва саккизинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги «г» кичик банди билан тўлдирилсин:

«г) ходими бир вақтнинг ўзида мазкур аудиторлик ташкилотининг ходими бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан»;

12) 17-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«хўжалик юритувчи субъект тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) вазифаларини амалга ошириш»;

13) 18-модданинг:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир бети аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши керак»;

бешинчи қисмидаги «миллий» деган сўз чиқариб ташлансин;

14) 19-модданинг тўртинчи қисмидаги «миллий» деган сўз чиқариб ташлансин;

15) 21-модда иккинчи қисмининг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияни қайта расмийлаштиради, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки унинг амал қилишини тугатиш ҳамда лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади, шунингдек лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;

аудиторнинг малакасертификатини беради, қайта расмийлаштиради, бекор қилади, унинг амал қилишини узайтиради ва тугатади»;

16) 27-модданинг учинчи қисми:

тўртинчи хатбошиси ўзбекча матнидаги «иштирок этади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«аудиторлик ташкилотлари фаолиятини мажбурий рейтинг баҳолашни ташкил қилишда иштирок этади».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 754–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118 модда; 1997 йил, № 4-5,126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8,217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149 модда; 2004 йил, №5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536 модда; 2011 йил, № 1,1-модда, № 9, 247-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 10-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни белгиланган тартибда бериш ва бекор қилиш»;

2) 42-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Радиоактив чиқиндиларни ва кимёвий моддаларни кўмиб ташлашга давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлганда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат санитария ва кончилик назорати органлари билан келишилганда йўл қўйилади»;

3) 45-модданинг учинчи қисмидаги «табиатни муҳофаза қилиш давлат органларининг рухсати билан» деган сўзлар «давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги 837–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9,181-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2004 йил, №1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил,№ 1, 1-модда, № 9, 247-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 17-модданинг биринчи қисмидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геология ва минерал ресурслар органлари ва бошқа органлар билан келишилган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 27-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Табиий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ер усти сувлари бўйича — қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, ер ости сувлари бўйича — геология ва минерал ресурслар органлари, минерал ва термал сувлар бўйича — ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари билан келишилган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан берилади»;

3) 73-модда чиқариб ташлансин;

4) 99-модданинг иккинчи қисмидаги «73» рақами чиқариб ташлансин.

6-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863–XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6,247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, №3, 38-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7,350-модда; 2012 йил, № 9/2, 246-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 31-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31-модда. Давлат авиацияси аэродромларини рўйхатга олиш

Давлат авиацияси аэродромлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида рўйхатга олиниши лозим.

Давлат авиацияси аэродроми реестрга киритилганидан сўнг эксплуатантга давлат авиацияси аэродроми рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.

Давлат авиацияси аэродромларини рўйхатга олиш ва улар рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳномалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади»;

2) 44-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Эксплуатант сертификатини бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда эксплуатант сертификати беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича ушбу сертификатни беришни рад этишга йўл қўйилмайди»;

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;

3) 94-модданинг тўртинчи қисмидаги «Авиацияда юк ва йўловчи ташиш учун лицензияси» деган сўзлар «Эксплуатант сертификати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 95-модданинг биринчи қисмидаги «тегишли фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома» деган сўзлар «эксплуатант сертификатини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 96-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолият учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади»;

6) 97-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади»;

7) 129-модданинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

8) 130-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар» деган сўзлар «эксплуатант сертификати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 131-моддадаги «Конкрет турдаги авиация ишлари учун тегишли рухсатнома» деган сўзлар «Эксплуатант сертификатини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Ветеринария тўғрисида»ги 935–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 335-модда;Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6,118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 472-модда) 8-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Стандартлаштириш тўғрисида»ги 1002–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 46-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда;Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, №10, 536-модда; 2009 йил, № 4, 129-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 2-модданинг:

номидаги ва биринчи қисмидаги тегишинча «Давлат» ва «давлат» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотлар, шу жумладан тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, тиббий техника буюмлари, дори воситалари соҳасида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган, шу жумладан импорт бўйича етказиб берилаётган маҳсулотларда инсон учун зарарли моддалар мавжудлигини аниқлаш масалаларида — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги»;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Қонунга мувофиқ давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида стандартларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва нашр этади»;

2) 3-модда биринчи қисмининг русча матнидаги «государственными органами управления» деган сўзлар «органами государственного управления» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 6-модданинг:

биринчи қисми тўртинчи — саккизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«ташкилотнинг стандартлари;

хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари»;

саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Истеъмолчиларга реализация қилинадиган маҳсулотга доир стандартлар ҳамда уларга киритилган ўзгартишлар «Ўзстандарт» агентлиги органларида ҳақ олмасдан давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. «Ўзстандарт» агентлиги органларида рўйхатдан ўтказилган стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг давлат фондига киради.

Маҳсулот, атроф-муҳит, аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки хавфсизлигини, техникавий ва ахборот жиҳатдан маҳсулотнинг бир-бирига мос келиши ва ўзаро алмашинувчанлигини, уларни назорат қилиш усуллари бирлиги ва тамғалаш бирлигини таъминлаш учун стандартларда белгиланадиган талаблар давлат бошқаруви органлари, хўжалик фаолияти субъектлари риоя этиши учун мажбурийдир»;

ўн биринчи қисмидаги «стандартларнинг» деган сўз «техник регламентларнинг ёки стандартларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 8-модда биринчи қисмининг русча матнидаги «государственные органы управления» деган сўзлар «органы государственного управления» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 9-модда биринчи қисмининг русча матнидаги «государственных органов управления» деган сўзлар «органов государственного управления» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 10-модданинг русча матнидаги «государственных органов управления» деган сўзлар «органов государственного управления» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Метрология тўғрисида»ги 1004–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 15-модданинг биринчи қисми:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

2) 18-модда чиқариб ташлансин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2,56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил,№ 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 56, 153-модда; 2001йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, №1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда;Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, №9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12,656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416,422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7,352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1,1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда;2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда)қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 17-модданинг тўртинчи қисми «123» рақамидан кейин «1251»рақами билан тўлдирилсин;

2) қуйидаги мазмундаги 1251-модда билан тўлдирилсин:

«1251-модда.Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд тўрт ойгача қамоқ билан жазоланади.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади».

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3,6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9,193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда,№ 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9,229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2,23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда;2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2,18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9,312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9,498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159,164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640,641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10,380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175,179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, №12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, №9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1,242-модда, № 12, 336-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 473-модда билан тўлдирилсин:

«473-модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, —

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, —

энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, —

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

2) 22715-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

3) 22724-модданинг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, —»;

4) 245-модданинг биринчи қисми «472» рақамидан кейин «473» рақами билан тўлдирилсин;

5) 262-модданинг биринчи қисмидаги «22715-моддасининг иккинчи қисмида»деган сўзлар чиқариб ташлансин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги 2018–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, №1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда, № 12/2,362-модда) 44-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

бешинчи қисм чиқариб ташлансин;

олтинчи қисм бешинчи қисм деб ҳисоблансин.

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил,1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9,181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда;2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9,165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12,472-модда) 16-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда»деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216–I-сонли Қонунининг(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6,54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, №9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12,640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда) 13-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади. Бунда банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади.

Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда банкни рўйхатга олишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рўйхатга олишни ва лицензия беришни радэтишга йўл қўйилмайди.

Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин».

15-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги 232–I-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 70-модда; 2000йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2002 йил, № 1, 22-модда, № 9,165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2009 йил, № 12,463-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда, № 10, 274-модда) 12-банди ўн тўққизинчи хатбошисидаги «чиқиндиларни жойлаштириш»деган сўзлар чиқариб ташлансин.

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги 274–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 137-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда) 7-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

номидаги «ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

матнидаги «ҳамда лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 142-модда)16-моддасининг иккинчи қисмига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи, олтинчи, еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи, бешинчи, олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 353–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 52-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10,536-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11-модда. Атмосфера ҳавосини доимий ифлослантирувчи манбалардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришни тартибга солиш

Атмосфера ҳавосини доимий ифлослантирувчи манбалардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришга давлат экологик экспертизасининг натижаларига кўра белгиланадиган нормативларга мувофиқ йўл қўйилади»;

2) 12-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

3) 13-модданинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баёнэтилсин:

«Атмосфера ҳавосини доимий ифлослантирувчи манбалардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқариш бўйича давлат экологик экспертизасининг хулосасида назарда тутилган шартлар ва талабларни бузиш билан боғлиқ фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин»;

4) 18-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ишлатиш тақиқланган ва ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни зарарсизлантириш давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади»;

5) 21-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан» деган сўзлар «давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги 398–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815–I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, №9, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 591-модда; 2010 йил,№ 12, 466-модда) 4-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги 412–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5,118-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 423-модда) 11-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги 419–I-сонли Қонуни(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5,124-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,2006 йил, № 9, 490-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда) 19-моддасининг тўртинчи қисмидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсати билан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова; 2001 йил,№ 1-2, 11-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8,367-модда; 2008 йил, № 4, 185-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 332-модда;2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 335-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, №9/2, 244-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 219-модда қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:

«41) сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги»;

2) 279-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишларга қуйидагилар киради:

1) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар;

2) болани фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар;

3) фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони ўлган деб эълон қилиш тўғрисидаги ишлар;

4) фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишлар;

5) шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар;

6) шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар;

7) мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғрисидаги ишлар;

8) тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш тўғрисидаги ишлар (чақириб иш юритиш)»;

3) қуйидаги мазмундаги 311-боб билан тўлдирилсин:

«311-боб. Фарзандликка олиш

2851-модда. Ариза бериш

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандликка олиш тўғрисидаги аризани фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судига, фуқаролик ишлари бўйича вилоят ёки Тошкент шаҳар судига беради.

2852-модда. Аризанинг мазмуни

Фарзандликка олиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг (унинг) яшаш жойи;

фарзандликка олинаётган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси, унинг яшаш(турган) жойи, фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси тўғрисидаги, ака-ука ва опа-сингиллари бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотлар;

фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) фарзандликка олиш ҳақидаги илтимосини асословчи ҳолатлар ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;

фарзандликка олувчилар (олувчи) боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритишни истаган тақдирда — фарзандликка олинаётган боланинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган санасини (кўпи билан бир йилга), фарзандликка олинаётган боланинг туғилган жойини (агар бола кўпи билан ўн ёш бўлса) ўзгартириш ҳақида, боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувига фарзандликка олувчиларни (олувчини) ота-она (ота ёки она) сифатида қайд этиш ҳақидаги илтимос.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза фарзандликка олувчилар (олувчи) томонидан имзоланади.

2853-модда. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар

Фарзандликка олиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:

никоҳда турган шахслар (шахс) томонидан фарзандликка олинганда — фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг кўчирма нусхаси;

эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинганда — бошқасининг розилиги. Агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди;

никоҳда турмаган шахс томонидан фарзандликка олинганда — фарзандликка олувчи паспортининг кўчирма нусхаси ва никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;

фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, шунингдек ОИТСга қарши кураш марказларининг маълумотномалари);

фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи тўғрисида маълумотнома ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;

турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

фуқаро фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги ҳужжат.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бошқа давлат фуқароси бўлган болани фарзандликка олиш тўғрисидаги аризасига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бола қонуний вакилининг розилиги ва бола қайси давлат фуқароси бўлса, ўша давлат ваколатли органининг розилиги илова қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олиш тўғрисидаги аризасига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек фарзандликка олувчилар қайси давлат фуқароси бўлса, ўша давлат (бола Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фарзандликка олинаётганда — ушбу шахслар қайси давлатда доимий яшаш жойига эга бўлса, ўша давлат) ваколатли органининг уларнинг яшаш шароитлари ҳақида ва фарзандликка олувчилар бўла олиш имкониятлари ҳақидаги хулосаси, тегишли давлат ваколатли органининг фарзандликка олинаётган боланинг ушбу давлатга кириши ва мазкур давлат ҳудудида доимий яшаши учун рухсатномаси, фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси вакилларига фарзандликка олинган бола ҳақида ахборот бериш ва бола билан мулоқот қилиш имкониятини бериш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган мажбурияти илова қилинади.

Чет эл фуқаролари бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган фарзандликка олувчи шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёхуд уларга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши керак. Бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар судга икки нусхада тақдим этилади.

2854-модда. Ишни судда кўришга тайёрлаш

Судья ишни судда кўришга тайёрлашда ажрим чиқаради, унга кўра фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида судга хулоса тақдим этиш мажбурияти юкланади.

Васийлик ва ҳомийлик органининг фарзандликка олиш асосли эканлиги тўғрисидаги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосасига қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:

фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойи ёки фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тузилган фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш шароитларини текшириш далолатномаси. Фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш шароитларини текшириш далолатномасида бошқа маълумотлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Оилакодексининг 152-моддасида назарда тутилган фарзандликка олиш учун тўсиқлар бор-йўқлиги кўрсатилиши шарт;

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;

фарзандликка олинаётган боланинг соғлиғи ҳолати, жисмоний ва ақлий ривожланиши ҳақидаги тиббий хулоса;

ўн ёшга тўлган фарзандликка олинаётган боланинг фарзандликка олишга, шунингдек фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилиши мумкинлигига ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) унинг ота-онаси (отаси ёки онаси) сифатида қайд этилишига розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 156-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

бола ота-онасининг (отасининг ёки онасининг) унинг фарзандликка олинишига розилиги, ўн олти ёшга тўлмаган ота-онанинг боласи фарзандликка олинаётганда эса ота-она қонуний вакилларининг ҳам розилиги, қонуний вакиллар мавжуд бўлмаган тақдирда эса васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг160-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

бола унинг қариндошлари бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фарзандликка олинганда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ва фарзандликка олишга номзодларни ҳисобга олиш бўйича маълумотлар базасида фарзандликка олинаётган бола ҳақидаги маълумотлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари оиласига тарбияга олиш ёки боланинг қариндошлари томонидан ушбу қариндошларнинг фуқаролиги ва яшаш жойидан қатъи назар фарзандликка олиниши имконияти мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Зарурат бўлганда, суд бошқа ҳужжатларни (маълумотларни) ҳам талаб қилиб олиши мумкин.

2855-модда. Ишни кўриш

Суд фарзандликка олиш тўғрисидаги ишларни фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органларининг вакиллари, шунингдек прокурор албатта иштирок этган ҳолда кўриб чиқади.

Зарур ҳолларда, суд фарзандликка олинаётган боланинг ота-онасини (отасини ёки онасини), унинг қариндошларини ва бошқа манфаатдор шахсларни, шунингдек ўн ёшга тўлган боланинг ўзини ишда қатнашишга жалб қилиши мумкин.

Суд фарзандликка олиш тўғрисидаги ишларни суднинг ёпиқ мажлисида кўриб чиқади.

2856-модда. Суднинг ҳал қилув қарори

Суд фарзандликка олиш тўғрисидаги ишни мазмунан кўриб чиқиб, фарзандликка олиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш тўғрисида ёхуд уни қаноатлантиришни бутунлай ёки қисман рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаради.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, суднинг ҳал қилув қарорида фарзандликка олинган боланинг туғилиши ёзилган дафтарга ўзгартиришлар киритиш учун зарур бўлган фарзандликка олинган ва фарзандликка олувчилар (олувчи) тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилади.

Бола битта шахс томонидан фарзандликка олинаётганда унинг манфаатларини кўзлаб, агар фарзандликка олувчи эркак бўлса, онасининг хоҳишига кўра ёки агар фарзандликка олувчи аёл бўлса, отасининг хоҳишига кўра, шунингдек агар фарзандликка олинаётган боланинг отаси ёки онаси вафот этган бўлса, вафот этган ота ёки она ота-онасининг (буванингёки бувининг) илтимосига кўра суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги қарорида фарзандликка олинган боланинг отаси ёки онаси билан ёхуд вафот этган отасининг ёки онасининг қариндошлари билан ҳуқуқий муносабатлари сақлаб қолиниши кўрсатиб ўтилади.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, фарзандликка олувчилар (олувчи) ва фарзандликка олинаётган боланинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари фарзандликка олинган боланинг туғилишини ёзиш дафтарига зарур ўзгартиришлар киритилган кундан эътиборан белгиланади.

Суд фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч кун ичида ушбу ҳал қилув қароридан кўчирмани фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юбориши шарт.

2857-модда. Фарзандликка олишнинг бекор қилиниши

Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш даъво ишларини юритиш тартибида амалга оширилади»;

4) қуйидаги мазмундаги 332-боб билан тўлдирилсин:

«332-боб. Сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш

2974-модда. Ариза бериш

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги ариза судга мазкур шахс диспансер ҳисобида турган ёхуд даволанаётган ёки унинг яшаш (турган) жойидаги сил касаллигига қарши кураш муассасаси томонидан берилади.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги ариза мазкур шахс диспансер ҳисобида турган ёхуд даволанаётган сил касаллигига қарши кураш муассасаси жойлашган ердаги ёки унинг яшаш (турган) жойидаги судда кўриб чиқилади.

2975-модда. Аризанинг мазмуни ва уни бериш муддати

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган мазкур шахсни ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулосаси қабул қилинган кундан эътиборан бир сутка ичида берилади. Хулосада даволаш ўтказиладиган муддат кўрсатилади.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг шахс даволанишда бўлган муассасада ётиши муддатини узайтириш зарурлиги ҳақидаги хулосаси асосида берилади. Хулосада даволаш ўтказиладиган муддат кўрсатилади.

2976-модда. Ишни кўриш

Сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ҳақидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги иш сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ҳақида ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисида ариза берилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда мазкур шахс диспансер ҳисобида турган ёхуд даволанаётган сил касаллигига қарши кураш муассасасининг вакили —тиббий комиссияси аъзоси, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг вакили, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади. Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, иши судда кўриб чиқилаётган шахс, агар унинг соғлиғи ҳолати имкон берса, суд мажлисига чақирилиши мумкин.

Сил касаллигига қарши кураш муассасаси вакилининг — тиббий комиссияси аъзосининг, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахс вакилининг суд мажлисига узрсиз сабабга кўра келмаганлиги ишни кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд бу шахсларнинг келишини шарт деб топиши мумкин.

2977-модда. Суднинг ҳал қилув қарори

Суднинг аризани қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни тегишинча сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш учун асос бўлади».

23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 478–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 234-модда; 1998йил, № 5-6, 102-модда; 2001 йил, № 1-2, 11-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда;2003 йил, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ипалаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 7, 373-модда; 2007 йил, № 8,367-модда; 2008 йил, № 9, 490-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда;2010 йил, № 6, 231-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Хўжалик судига мурожаат қилиш ушбу Кодексда белгиланган шаклларда амалга оширилади. Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар хўжалик судига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин»;

2) 23-модда:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

«4) иштирокчилар ўртасида,иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, шу жумладан акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган ишлар низо вужудга келган ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси ташкилотлар ёки жисмоний шахслар бўлишидан қатъи назар хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади»;

3) 101-модданинг иккинчи қисмидаги «топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 104-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Аризада кредиторнинг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин»;

5) 112-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Даъво аризасида даъвогарнинг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин»;

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

6) 119-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Фикр-мулоҳазада ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг почта манзили, телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили ҳам кўрсатилиши мумкин»;

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

7) 121-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Агар ишда иштирок этувчи шахслар телефонлари ва факслари рақамларини, электрон манзилини хўжалик судига маълум қилган бўлсалар, улар ишни юритиш вақтида бу маълумотлар ўзгарганлиги ҳақида хўжалик судини ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилишлари керак»;

8) 124-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади»;

9) 131-модданинг учинчи қисмидаги «топширилганлиги маълум қилинадиган хат билан ажрим ёки бошқа ҳужжатни юбориш орқали» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 148-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хўжалик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ҳал қилув қарори ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин»;

11) 149-модданинг учинчи қисмидаги «топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 153-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хўжалик суди алоҳида ҳужжат тариқасида ажрим чиқарган ҳолларда, ажрим чиқарилганидан кейин беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажрим дахлдор бўлган бошқа шахсларга юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ажрим ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.

Ушбу Кодексга мувофиқ устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган ажримлар ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажримлар дахлдор бўлган бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ажримлар ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин»;

13) 1552-модданинг учинчи қисмидаги «электрон почта манзиллари» деган сўзлар «электрон манзил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 1557-модданинг учинчи қисмидаги «электрон почта манзиллари» деган сўзлар «электрон манзил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 15514-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризада аризачининг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин»;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

16) 163-модданинг учинчи қисмидаги «топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 171-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса қарор ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин»;

18) 181-модданинг учинчи қисмидаги «топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) 189-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, қарор ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин»;

20) 201-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Раёсат қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, қарор ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин»;

21) 207-моддадаги «топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 215-модданинг иккинчи қисмидаги «топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

23) 216-модданинг биринчи қисмидаги «топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

24) 217-модданинг учинчи қисмидаги «топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 543–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,1998 йил, № 1, 12-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда) 24-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўсимлик дунёси объектлари ўсадиган муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланишга, янги технологияларни жорийэтиш, геология-қидирув ишларини олиб бориш, фойдали қазилмаларни қазиб олишга, чорва моллар ўтлатиладиган ҳамда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ҳайдаб ўтиладиган жойларни белгилашга давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси билан келишилган ҳолда йўл қўйилади».

25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган 548–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон РеспубликасинингБожхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, №1-2, 23-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда,№ 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2008йил, № 4, 178-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2012йил, № 12, 336-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиб, бу имтиёзлар нима муносабат билан берилган бўлса, шартли чиқариб юборилган товарлар ва транспорт воситаларидан фақат шу мақсадда фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга йўл қўйилади. Бошқа мақсадда улардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга божхона тўловлари тўланган ҳамда ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талаблар бажарилган тақдирда йўл қўйилади»;

2) 27-модданинг олтинчи қисми чиқариб ташлансин;

3) 31-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Товарларни қайта ишлаш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда товарларни қайта ишлаш учун рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича мазкур рухсатномани беришни рад этишга йўл қўйилмайди»;

4) 64-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ва божхона органларига тегишли ҳисобот тақдим этиши» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) 90-модданинг биринчи қисмидаги «белгиланган шаклда» деган сўзлардан кейин «(ёзма, оғзаки, электрон)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 94-модданинг учинчи қисмидаги «Божхона органининг рухсати билан» деган сўзлар «Божхона органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 95-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар декларант томонидан ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши, топширилган божхона декларацияси эса қайтариб олиниши мумкин»;

8) 96-модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«96-модда. Муваққат ва тўлиқ бўлмаган божхона декларацияси»;

9) қуйидаги мазмундаги 961-модда билан тўлдирилсин:

«961-модда.Дастлабки декларациялаш

Товарларни дастлабки декларациялаш уларни божхона ҳудудига етиб келгунига қадар декларациялаш бўлиб, у декларантнинг хоҳишига кўра қўлланилиши мумкин.

Агар божхона мақсадлари учун товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланилиши керак бўлса, дастлабки божхона декларациясига ушбу ҳужжатларнинг декларант томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилинади ва, зарурат бўлганда, божхона органи товарлар божхона ҳудудига етиб келганидан кейин кўчирма нусхаларда кўрсатилган маълумотларни ҳужжатларнинг аслидаги маълумотлар билан таққослайди.

Товарлар божхона ҳудудига етиб келгунига қадар уларни текшириш тугатилганидан ва ҳисобланган божхона тўловлари тўланганидан кейин, дастлабки божхона декларациясидан божхона операциялари товарларига қўллаш учун зарур бўлган ягона ҳужжат сифатида фойдаланилади, бундан декларация божхона расмийлаштируви учун барча зарур маълумотларни ўз ичига олмаган ва (ёки) ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳоллар мустасно.

Дастлабки божхона декларацияси, агар ушбу декларацияда кўрсатилган товарлар декларацияни қабул қилган божхона органига декларация қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида тақдим этилмаса, у топширилмаган деб ҳисобланади»;

10) 111-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Гаровга қўювчи гаров шартномасига мувофиқ гаров нарсасини тасарруф этишга ҳақли»;

учинчи қисмидаги «божхона органи бошқача қарор қабул қилмаса» деган сўзлар «гаров шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 113-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммалари бундай тўловлар тўланган ёки ундирилган пайтдан эътиборан бир йил ичида тўловчининг талабномаси бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қайтарилиши ёхуд бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилиши лозим»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Божхона режимларига мувофиқ қайтарилиши керак бўлган божхона тўловлари божхона режимлари билан белгиланган муддатларда қайтарилиши лозим»;

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

12) 166-модданинг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, ушбу Кодекснинг 15-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, — ».

26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, №1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, №9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 15-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин»;

2) 17-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Никоҳланувчи шахслар эллик ёшдан ошган бўлса, шунингдек ушбу Кодекс 13-моддасининг бешинчи қисмида кўрсатилган алоҳида ҳоллар мавжуд бўлганда тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади»;

3) 53-модданинг матни «жабрланувчи» деган сўздан кейин «(унинг қонуний вакиллари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 107-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вояга етмаган болани ота-онасидан олиш ва уни болалар тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини чиқаришда суд ота ва онанинг ҳар биридан мазкур бола фойдасига ушбу Кодекснинг 99-моддасида белгиланган миқдорларда алиментлар ундиради. Бунда ундирилган алиментлар мазкур бола номига очилган банк ҳисобварағида жамланади ва у вояга етганда тўланади»;

5) 151-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.

Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.

Ака-укалар ва опа-сингилларни турли шахслар томонидан фарзандликка олишга йўл қўйилмайди, фарзандликка олиш болаларнинг манфаатларига мувофиқ келган ҳоллар бундан мустасно»;

6) 155-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фарзандликка олишда боланинг розилиги васийлик ва ҳомийлик органлари ёки суд томонидан фарзандликка олиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда аниқланади»;

7) 159-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ота-онанинг боланинг фарзандликка олинишига розилиги нотариал тасдиқланган ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола жойлашган муассаса раҳбари томонидан ёки фарзандликка олиш амалга оширилаётган жойдаги ёхуд ота-она яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тасдиқланган аризада баён этилган бўлиши керак, шунингдек фарзандликка олиш тўғрисида иш юритилаётганда бевосита судда баён этилиши мумкин.

Суд томонидан фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар ота-она боланинг фарзандликка олинишига берган розилигини қайтариб олишга ҳақли»;

8) 163-модда чиқариб ташлансин;

9) 164-модданинг:

биринчи қисмидаги «Фарзандликка олиш тўғрисида қарор чиқарилгандан кейин» деган сўзлар «Суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фарзандликка олувчилар боланинг туғилиши ёзилган дафтарга, агар бу ҳақда суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган бўлса, унинг ота-онаси деб ёзилиши керак»;

10) 165-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Бола битта шахс томонидан фарзандликка олинган тақдирда, унинг манфаатларини кўзлаб, боланинг шахсий номулкий ҳамда мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар фарзандликка олувчи эркак бўлса, онасининг илтимосига кўра ёки, агар фарзандликка олувчи аёл бўлса,отасининг илтимосига кўра сақланиб қолиши мумкин.

Агар фарзандликка олинаётган боланинг отаси ёки онаси вафот этган бўлса, вафот этган отанинг ёки онанинг ота-онаси (бува ёки буви) илтимосига кўра боланинг шахсий номулкий ҳамда мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар боланинг манфаатлари шуни талаб этса, вафот этган отасининг ёки онасининг қариндошларига нисбатан сақланиб қолиши мумкин»;

11) 168-модда чиқариб ташлансин;

12) 171-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«171-модда. Фарзандликка олишни бекор қилиш тартиби

Фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган боланинг фикри ҳисобга олинади.

Суднинг фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб суд уч кун ичида ушбу ҳал қилув қароридан кўчирмани фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юбориши шарт»;

13) 172-модданинг:

номидаги «Фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисмидаги «Суд томонидан фарзандликка олиш ҳақиқий эмас деб топилганда ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги «Фарзандликка олиш ҳақиқий эмас деб топилганда ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

14) 210-модданинг матнидаги «Туман, шаҳар ҳокимининг фарзандликка олиш тўғрисидаги қарорига» деган сўзлар «Суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 211-модданинг:

номидаги «ёки у ҳақиқий эмас деб топилганида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

матнидаги «ёки у ҳақиқий эмас деб топилганида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

16) 237-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олиш фарзандликка олувчи қайси чет давлат фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилганлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фарзандликка олиш тўғрисидаги рухсати олдиндан олинган бўлсагина Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади».

27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги 678–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 178-модда;Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, №9, 309-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

1) 12-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақидаги аризани такроран кўриб чиқишда мазкур гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича уни беришни рад этишга йўл қўйилмайди»;

2) 17-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.

28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги 723–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 14-модда; 2002 йил, № 9,164-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 4,154-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 186-модда; 2010 йил, № 9, 339-модда,№ 10, 380-модда) 22-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

номидаги «тиббий буюмлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсатисиз вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга йўл қўйилмайди».

29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Радиочастота спектри тўғрисида»ги 725–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 16-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 2-модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«радиочастота спектридан фойдаланувчи — радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни ишлатиш учун радиочастота органининг рухсатномасига эга бўлган юридик ёхуд жисмоний шахс;

радиочастота бериш — радиочастота органи томонидан бериладиган тегишли рухсатномада кўрсатиладиган аниқ радиочастота»;

2) 8-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи — еттинчи хатбошилари тегишинча иккинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

3) 9-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни яратиш, ишлаб чиқариш, лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), олиш (бериш), олиб кириш, ишлатиш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда радиочастота спектридан фойдаланиш белгиланган тартибда радиочастота органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади»;

4) 14-модданинг биринчи қисмидаги «радиочастота спектридан фойдаланиш учун рухсатнома» деган сўзлар «радиочастота органининг тегишли рухсатномасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги 770–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 122-модда; 2000 йил, № 5-6,153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда) 39-моддасидаги «ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги 822–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 219-модда; 2004йил, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,2005 йил, № 9, 311-модда; 2006 йил, № 4, 157-модда; 2007 йил, № 9, 414-модда;2011 йил, № 12/2, 366-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда) 9-моддасинингиккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қуйидагилар лицензияланиши шарт:

телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш;

телекоммуникациялар тармоқларини қуриш;

телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;

телекоммуникациялар тармоқларига хизмат кўрсатиш».

32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ–328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, №5, 133-модда) 9-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 71–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, №5-6, 142-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2011йил, № 9, 245-модда) 16-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

еттинчи қисм қуйидаги мазмундаги еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Лицензия даъвогари лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади. Лицензия даъвогарларининг аризаларини такроран кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия даъвогарининг лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган аризаси янгидан берилган деб ҳисобланади»;

саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар тегишинча ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин.

34-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги 120–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,2000 йил, № 7-8, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 2-модданинг тўртинчи хатбошиси «зарарсизлантирувчи» деган сўздан кейин «утилизация қилувчи» деган сўзлар билан тўлдирилсин»;

2) 7-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «манбаларини ишлатиш» деган сўзлар «манбалари муомаласи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10-модда.Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият белгиланган тартибда берилган лицензия асосида амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлатиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишларини, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этишни, улар учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофаза қилиш воситаларини яратиш ва тайёрлашни;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олишни, ишлаб чиқаришни, ҳосил қилишни, қайта ишлашни, улардан фойдаланишни, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатишни, уларни ташишни, зарарсизлантиришни, утилизация қилишни ва кўмиб ташлашни».

35-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 215–II-сонли Қонунига(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 84-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12,470-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

1) 11-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанаётган шахслар мазкур моддада назарда тутилган барча ҳуқуқлардан фойдаланади, шу жумладан бирор-бир чекловларсиз хатлар ёзиш ва олишга, посилкалар, бандероллар ва пул жўнатмалари олишга, телефондан фойдаланишга, энг зарур нарсаларга эга бўлиш ва уларни олишга, ўз кийим-бошидан фойдаланишга ҳақли»;

иккинчи — еттинчи қисмлари тегишинча учинчи — саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

2) қуйидаги мазмундаги 121,122 ва 123-моддалар билан тўлдирилсин:

«121-модда.Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган шахсни даволаш

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, диспансер ҳисобида турган ҳамда тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган шахс сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига суднинг ҳал қилув қарори асосида ғайриихтиёрий тартибда ётқизилиши керак.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган мазкур шахсни ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулосаси қабул қилинган кундан эътиборан бир сутка ичида берилади. Ариза судга шахс диспансер ҳисобида турган ёки даволанаётган ёхуд унинг яшаш(турган) жойидаги сил касаллигига қарши кураш муассасаси томонидан берилади.

122-модда. Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлиши муддатлари

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлишининг давомийлик муддати олти ойгача этиб белгиланади.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда турган шахс ўзининг мазкур муассасадан чиқарилиши ёки ушбу муассасада ётиши муддати узайтирилиши масаласи ҳал этилиши учун ўзидан сил микобактериялари ажралиб чиқиши нуқтаи назаридан ҳар ойда камида бир марта белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказилиши керак.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг шахс даволанишда бўлган муассасада ётиши муддатини узайтириш зарурлиги ҳақидаги хулосаси асосида судга берилади.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлиши муддати ушбу муассаса тиббий комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан олти ойгача узайтирилиши мумкин.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлган шахс мазкур муассасадан қуйидагилар асосида чиқарилиши керак:

ўзидан сил микобактериялари ажралиб чиқиши барқарор равишда тугаган тақдирда сил касаллигига қарши кураш муассасаси тиббий комиссиясининг хулосаси;

суднинг сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлган шахс мазкур муассасадан чиқарилганидан кейин яшаш жойида диспансер кузатувида бўлиш ва даволанишни давом эттириш учун юборилади.

123-модда. Суднинг сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини ижро этиш

Суднинг сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини ижро этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади».

36-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222–II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 6-7, 105-модда; 2003йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 323-модда, № 9,416-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 335, 341-моддалар, № 12,470-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12,336-модда) 1-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.

Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.

Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек совуқ қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.

Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият.

Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш.

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, реализация қилиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиб ташлаш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланиш, шунингдек таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш.

Ветеринария фаолияти.

Тиббий фаолият.

Фармацевтика фаолияти.

Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.

Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.

Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш.

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.

Баландликларда саноат альпинизми усуллари орқали таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.

Аэропортлардаги ташиш ишларинибажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш.

Телекоммуникациялар тармоқларини қуриш.

Телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш.

Телекоммуникациялар тармоқларига хизмат кўрсатиш.

Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш.

Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш.

Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно.

Этил спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш.

Банк фаолияти.

Банклар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида операциялар ўтказиш.

Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш.

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият.

Баҳолаш фаолияти.

Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.

Аудиторлик фаолияти.

Ломбардлар фаолияти.

Лотереялар ташкил этиш.

Адвокатлик фаолияти.

Божхона омборини таъсис этиш.

Божсиз савдо дўконини таъсисэтиш.

Божхона режимида омборхона таъсис этиш — «эркин омборхона».

Геодезия ва картография фаолияти.

Ноширлик фаолияти.

Нодавлат таълим муассасаларининг фаолияти.

Диний таълим муассасаларининг фаолияти.

Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш.

Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, реализация қилиш, прокатга бериш.

Фонограммаларни тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш.

Тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш.

Биржа фаолияти.

Туризм фаолияти.

Улгуржи савдо.

Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

Микрокредит ташкилотлари фаолияти.

Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш.

Риэлторлик фаолияти.

Кредит бюролари фаолияти».

37-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги 269–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10,180-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда; 2009 йил, № 10,381-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 10-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«моддий маданий мерос объектларини асраш бўйича ишларни амалга ошириш, шунингдек моддий маданий мерос объектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш»;

2) 24-модданинг:

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

38-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги 358–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 68-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 9,415-модда; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 635-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда;2010 йил, № 12, 467-модда; 2012 йил, № 4, 107-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 10-модданинг учинчи қисми «бундан «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси, «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси ҳамда «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси устав фондида ва бошқарув органларида иштирок этиш мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 18-модда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Суғурталовчиларни қайта ташкил этишни ўтказиш учун берилган аризани такроран кўриб чиқишда ушбу қайта ташкил этишни ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича суғурталовчиларни қайта ташкил этишни ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди»;

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлари тегишинча еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

3) 19-модда чиқариб ташлансин.

39-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 сентябрда қабул қилинган «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги ЎРҚ–53-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9,495-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда) 11-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ва уларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этиши мумкин.

Микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор буюртма берувчига рад этиш сабаблари ҳамда буюртма берувчи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади. Бунда лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

Микрокредит ташкилотига лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.

Микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги ариза такроран кўриб чиқилаётганда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин».

40-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ–155-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда; 2010 йил,№ 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 99-модда) 18-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи қисмдаги «махсус ваколатли давлат органининг ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мажбурий суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни қабул қилиб олувчи суғурталовчи мажбурий суғурта бўйича суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши лозим. Суғурталовчининг мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўзига ўтказилаётган мажбуриятларни қабул қилиб олиши қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган, бажарилиши мажбурий бўлган тўловга қобилиятлилик нормативларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги керак».

41-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ–163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда; 2009 йил, № 9,337-модда, № 12, 464-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 16-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишувга биноан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 23-модданинг иккинчи қисмидаги «қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда» деган сўзлар«қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 39-модда бешинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«эмитент томонидан йирик битимлар ва манфаатдор шахслар билан битимлар тузилганлиги».

42-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Музейлар тўғрисида»ги ЎРҚ–177-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 9, 483-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 5-модданинг:

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи — тўққизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 15-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.

43-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелда қабул қилинган «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ–210-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 137-модда) 23-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.

44-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган «Электр энергетикаси тўғрисида»ги ЎРҚ–225-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 339-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 6-модда биринчи қисмининг:

еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошиси еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

2) 8-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

3) 10-модданинг:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи қисми иккинчи қисм деб ҳисоблансин.

45-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги ЎРҚ–301-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, №10, 271-модда) 9-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза такроран кўриб чиқилаётганда давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди»;

тўртинчи қисм бешинчи қисм деб ҳисоблансин.

46-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги ЎРҚ–327-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 4,111-модда) 21-моддасининг иккинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

47-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

48-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 23-моддасининг 3—24-бандлари 2013 йилнинг 1 июнидан эътиборан амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

                                          Тошкент ш., 2013 йил 30 апрель, ЎРҚ-352-сон